NUR
Еремиё 46
1Эгамиз халқлар ҳақида Еремиёга Ўз сўзини аён қилди.
2Бу Миср ҳақида башорат эди. Аниқроғи, Миср фиръавини Нехонинг лашкарлари тўғрисида эди. Улар Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрида қароргоҳ қурган эдилар. ( Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар бу лашкарларни мағлуб қилди).
3“Каттаю кичик қалқонларни тайёр тутинг! Қани, энди жангга киринг!