NUR
Еремиё 4
1Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, қани энди қайтсанг, Қани энди, Менга қайтиб келсанг! Ҳузуримдан жирканч бутларингни улоқтириб ташласанг, Қани энди, Менинг йўлимдан озмай юрсанг.
2Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила “ Эгамиз шоҳид!” дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.”
3Эгамиз Яҳудо халқига ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтмоқда: “Ерингизни шудгор қилинг, Тиканлар орасига уруғ сепманг.