NUR

Еремиё 19

1Эгамиз менга шундай деди: “Бориб кулолдан бир сопол кўза сотиб ол. Сўнг ёнингга халқ оқсоқолларидан ва бош руҳонийлардан олиб,

2Синган кўзалар дарвозаси яқинидаги Хиннум сойлигига туш. Мен сенга айтадиган сўзларни оқсоқолларга сен ўша ерда айтасан.

3Сен уларга шундай деб айт: “Эй Яҳудо шоҳлари, Қуддус аҳолиси, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу жойга шундай фалокат ёғдираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →