NUR

Ҳакамлар 3

1Эгамиз, Канъон юртида бўлиб ўтган биронта урушда қатнашмаган Исроил халқини синай, ҳеч қачон уруш кўрмаган бу янги авлодга жангни ўргатай, деб қуйидаги халқларни қолдирган эди:

2бешта Филист бекини, барча Канъон халқларини, Сидонликлар ва Баал –Хермон тоғидан то Лево–Хоматгача Лубнон қирларида яшаган Хив халқини.

3Улар ёрдамида Эгамиз Ўз халқи Исроилни синаб, Мусо орқали ота–боболарига берган амрларга итоат қилиш–қилмаслигини кўрмоқчи эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →