NUR
Ҳакамлар 20
1Дан ва Бэршэва шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди.
2Худо аҳлининг йиғинида жамики Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ва 400.000 қуролланган пиёда сипоҳ қатнашди.
3Миспахдаги йиғин ҳақидаги хабар тез орада Бенямин қабиласига ҳам етиб борди. Исроил халқи шундай деди: — Бу жиноят қандай қилиб юз берганини бизга айтиб бер.