NUR

Ҳакамлар 13

1Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз уларни қирқ йилга Филист халқининг қўлига берди.

2Ўша замонда Зорохлик бир одам бор эди. У Дан қабиласидан бўлиб, унинг исми Монувах эди. Унинг хотини бепушт бўлиб, фарзанди йўқ эди.

3Бир куни Эгамизнинг фариштаси аёлга зоҳир бўлиб шундай деди: “Сен шу пайтгача бола кўришга ожиз эдинг, аммо кўп ўтмай сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан.

Nur ilovasida to'liq o'qish →