NUR
Ишаё 65
1Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим, Мени изламаганлар топди. Менга илтижо қилмаган бир халққа: ‘Мана Мен! Шу ердаман!’ деб айтдим.
2Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради.
3Улар юзимга қараб туриб, Жаҳлимни чиқаради. Саждагоҳ боғларда ҳеч тўхтовсиз қурбонликлар келтиради, Ғишт қурбонгоҳларда тутатқилар тутатади.