NUR

Ишаё 61

1Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Зиндондагиларга, ‘қутуласиз’, десин, Асирларга озодлик эълон қилсин”, деб Эгам мени юборди.

2“Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин”, деб Эгам мени юборди.

3“Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин”, деб Эгам мени юборди. Энди уларни, “ Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари”, деб аташади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →