NUR
Ишаё 46
1Эгам айтар: “Бэл тиз чўкди, Наво букилди. Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди. Олдин кўтариб юрганларингиз Энди толиққанга юк бўлди.
2Улар эгилди, бирга тиз чўкди, Улар энди юкни қутқара олмайди, Ўзлари эса асир бўлиб кетади.
3Эй Ёқуб хонадони! Менга қулоқ солинг! Эй Исроил хонадонининг омон қолганлари! Эй халқим! Туғилганингдан бери сени онадай кўтариб юрдим, Ҳа, дунёга келмасингдан олдин Мен таянчинг бўлдим.