NUR
Ишаё 4
1Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди: “Ўз нонимизни еймиз, Ўз кийимимизни киямиз. Шармандалигимиздан бизни қутқаринг, Бизни сизники, деб билишса бўлди.”
2Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади.
3Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар “ Муқаддас”, деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган.