NUR
Ишаё 18
1Ҳолингга вой! Эй Ҳабашистон дарёлари ортидаги Қанотлар гувиллашига тўлган юрт!
2Нил дарёси орқали хабарчиларини жўнатадиган, Денгиз орқали папирус кемаларини юборадиган юрт! Сенинг ҳолингга вой! Боринглар, эй чаққон хабарчилар, Баланд бўйли, тиниқ терили халққа, Узоқдан ҳам, яқиндан ҳам қўрқинчли бўлган халққа, Кучли, забт этувчи халққа, Юртида дарёлари бор халққа.
3Эй олам аҳли, юрт халқи! Тоғларда байроқ кўтарилганда, кўрасиз, Бурғу чалинганда, эшитасиз.