NUR

Ишаё 12

1Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукр айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!”

2Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгам менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.”

3Шод бўлиб, Нажот чашмасидан сув оласиз.

Nur ilovasida to'liq o'qish →