NUR

Хўшея 4

1Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди.

2Қачон қарамаса лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади.

3Мана шунинг учун юрт қуриб бормоқда, У ерда яшовчи халқ нобуд бўлмоқда. Ҳалок бўлмоқда ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →