NUR
Хабаққуқ 1
1Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат.
2Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлворай?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” — деб илтижо қилай?! Бизга нажот берасанми ўзи?!
3Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?! Атрофимга назар солсам, зўравонлигу талончиликни кўраман. Жанжал билан уруш авж олмоқда.