NUR
Ибтидо 50
1Юсуф ўзини отасининг устига ташлаб, йиғлаганича, уни ўпди.
2Юсуф қўл остидаги табибларга: “Отамнинг жасадини мумиёланглар!” деб амр берди. Табиблар Ёқубнинг жасадини мумиёлашди.
3Улар бу иш учун қирқ кун вақт сарф қилдилар. Чунки мумиёлаш учун шунча вақт талаб қилинар эди. Мисрликлар Ёқуб учун етмиш кун аза тутишди.