NUR

Ибтидо 5

1Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир. Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди.

2Худо инсонларни эркак ва аёл қилиб яратди. Худо уларни яратгандан кейин Инсон, деб ном қўйиб, уларга барака берди.

3Одам Ато 130 ёшида ўғил кўрган эди. Ўғли отасининг суратидай бўлиб, унга ўхшаган эди. Одам Ато ўғлига Шис, деб исм қўйган эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →