NUR

Ибтидо 47

1Шундан кейин, Юсуф фиръавннинг ҳузурига бориб, шундай деди: “Менинг отам, ака–укаларим мол–қўйларини, бутун мулкини олиб, Канъон юртидан келишди. Улар ҳозир Гўшен ерларида.”

2Юсуф акаларидан бештасини фиръавн ҳузурига чиқарди.

3Фиръавн улардан: — Касб–корингиз нима? — деб сўради. — Биз, қулларингизнинг касби чўпон, ота–боболаримиз ҳам чўпон ўтишган, — деб жавоб беришди улар фиръавнга.

Nur ilovasida to'liq o'qish →