NUR
Ибтидо 36
1Эсовнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир (у Эдом исми билан таниқли):
2Эсов Канъонлик қизларга уйланган эди. Биринчи хотинининг исми Оида бўлиб, Хет халқидан Элўн деганнинг қизи эди. Иккинчисиники Охолибом бўлиб, Хив халқидан Анаҳ деганнинг қизи эди. Бобосининг исми Зибўн эди.
3Учинчи хотинининг исми Босимат бўлиб, Исмоилнинг қизи эди. Қизнинг Наваёт деган акаси бор эди.