NUR
Ибтидо 24
1Иброҳим энди анча кексайиб қолди. Иброҳим нима қилмасин, Эгамиз унга барака берарди.
2Иброҳимнинг хонадонида қулбошиси бор эди. Иброҳим бор мулкини унга ишониб топширган эди. Бир куни Иброҳим ўша қулбошисига айтди: — Қўлингни сонимнинг остига қўйиб,
3Самовий Худо — Эгамнинг номи билан: “Ўғлингизга шу ерлик — Канъоннинг қизларидан келин олиб бермайман”, деб қасам ич.