NUR

Ибтидо 20

1Иброҳим бу ердан кўчиб, жанубга — Нагав чўли томонга йўл олди ва Кадеш билан Шур оралиғида жойлашди. Кейинроқ Гарорга кетди. У ерда бир оз яшади.

2Иброҳим бу ердаги одамларга хотини Сорани, у менинг синглим, деб айтар эди. Гарор шоҳи Абумалек одам юбориб, Сорани саройига олдириб келди.

3Абумалек кечаси туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб, унга деди: “Сен мана шу хотинни олганинг учун ўласан, чунки унинг эри бор.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →