NUR
Галатияликларга 1
1Мен — Павлус ва мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия ўлкасидаги имонлилар жамоатларига салом йўллаймиз. Мен инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланганман.
2Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ҳамда тинчлик ато қилсин.
3Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз замондан қутқарай, деб бизнинг гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди. У шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди.