NUR
Ҳизқиё 28
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, Тир шоҳига айт, Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: сен мағрурланиб кетдинг. “Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман”, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку!
3Наҳотки Дониёрдан ҳам доно бўлсанг?! Наҳот барча сирларни билсанг?!