NUR
Чиқиш 9
1Шундан кейин Эгамиз Мусога яна гапирди: — Фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Менинг шу гапимни етказ: “ Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз, Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилишсин, деб айтмоқда.
2Агар ижозат бермай, Исроил халқини ушлаб тураверсанг,
3чорвангни — отларингни, эшакларингни, туяларингни, мол–қўйларингни Эгамиз ўз қудрати билан уриб, оғир ўлат касали юборади.