NUR
Чиқиш 7
1Эгамиз Мусога айтди: — Қараб тур, аканг Ҳорунни сенинг ўрнингга гапирадиган қиламан. Сени фиръавннинг кўзи олдида Худо сингари — Мендай қилиб қўяман. Ҳорун сенинг пайғамбаринг бўлиб, гапларингни фиръавнга етказади.
2Мен сенга айтган ҳамма амрларни акангга айт. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетиши учун ижозат бер, деб Ҳорун фиръавнга айтади.
3Лекин Мен аломату мўъжизаларимни Миср юртида кўрсатай, деб фиръавннинг юрагини тош қилиб қўяман.