NUR
Чиқиш 26
1Энди Муқаддас чодирнинг ўзига келсак, унинг ички қаватини қилдир. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлсин. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлатиб, бу чойшабларни безаттир.
2Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак бўлсин. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил бўлсин.
3Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тиктир, қолган бештасини ҳам шундай қилдир.