NUR
Чиқиш 14
1Эгамиз Этхамда Мусога шундай деди:
2— Исроил халқига: “Мигдол билан денгиз ўртасидаги Пий–Хахирўт яқинига қайтиб боринглар”, деб айт. У ерда Баал –Зафўн қаршисидаги Қизил денгиз соҳили бўйлаб чодир тикишсин.
3Ўшанда фиръавн: “Исроил халқи юртда адашиб қолибди, саҳро уларнинг кетишига халақит беряпти”, деб ўйлайди.