NUR
Чиқиш 12
1Мусо билан Ҳорун Мисрда яшар эканлар, Эгамиз уларга қуйидаги кўрсатмаларни берди:
2“Бу ой сизлар учун илк ой, йилнинг биринчи ойи бўлади.
3Исроил халқининг бутун жамоасига етказинглар: шу ойнинг ўнинчи куни оила бошлиқлари битта қўзи ёки улоқча танлайди. Буни хонадондагилар тановул қилади.