NUR

Эстер 5

1Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб,

2ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрдию, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди.

3Шоҳ ундан: — Сенга нима керак, малика Эстер? — деб сўради. — Тилагинг нима? Ҳатто ярим шоҳликни сўрасанг ҳам берилади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →