NUR
Воиз 8
1Ким доно кишига ўхшайди? Ким бирор нарсанинг маъносини билади? Донолик кишининг юзини яшнатади, Юз қаттиқлигини юмшатади.
2Худога берган қасамингни бажарганингдай, шоҳнинг ҳам амрига итоат қил.
3Унинг олдида қўрқиб туравермасдан, бориб айтганини қил. Ёмон ишларнинг тарафдори бўлма, чунки шоҳ ўзи хоҳлаган ишни қилади.