NUR
Воиз 2
1Мен, Воиз, ўзимга: “Қани, роҳатланиб, бир маза қилай–чи”, — дедим, лекин бу ҳам беҳуда экан.
2“Кулги телбалик экан, роҳат қандай фойда келтиради?” — дедим.
3Донолик мени бошқарар экан, кўнглимни шароб билан чоғ қилиб кўрай–чи, деб аҳмоқликка ўз бағримни очдим. Бу дунёда одамлар ўз қисқа ҳаётлари давомида қандай иш қилсалар уларга фойда келишини билмоқчи бўлдим.