NUR

Қонунлар 29

1Эгамиз Исроил халқи билан Синай тоғида қилган аҳдидан ташқари, Мусога Мўабда Исроил халқи билан аҳд қилишни амр этган эди. Мусо бутун Исроил халқини йиғиб, ўша аҳд шартларини уларга қуйидагича тушунтирди: Эгамиз Мисрда фиръавнни, унинг аъёнларини, бутун юртини кўз олдингизда нималар қилганини кўрдингизлар.

2Оғир синовларнинг, даҳшатли аломату мўъжизаларнинг гувоҳи бўлдингизлар.

3Лекин шу пайтгача Эгамиз сизларга англайдиган онг, кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →