NUR
Қонунлар 15
1Ҳар еттинчи йилнинг охирида қарзларингиздан кечинглар.
2Қарздан кечиш шундан иборатки, яқинига қарз берган одам қарзидан кечсин. Исроил халқидан бўлган биродаридан ўша қарзини сўрамасин, чунки Эгамиз қарздан кечишни эълон қилди.
3Бегонадан қарзингизни сўрасангиз бўлади. Исроил халқидан бўлган биродарингиздан эса қарзингизни сўраманг.