NUR

Қонунлар 11

1Эгангиз Худони севинглар. Ҳар доим Унинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қилинглар, талабларини бажаринглар.

2Шуни унутмангларки, болаларингиз эмас, сизлар Эгангиз Худонинг тарбиясини олгансизлар. Фарзандларингиз Эгамизнинг буюклигини, қудрати ва ажойиботларини кўрмаган.

3Эгамиз Миср фиръавнига ва унинг бутун юртига қилган мўъжизалару ишларини улар билмайди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →