NUR
Дониёр 6
1Шоҳ Доро бутун шоҳлигидаги ерларни 120 вилоятга бўлиб, ҳар бир вилоят устидан ноиб тайинлашга қарор қилди.
2Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, уларнинг бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди.
3Дониёр бошқа амиру ноибларга қараганда ўз ишини юксак маҳорат билан бажарар эди. Шунинг учун шоҳ бутун салтанат бошқарувини Дониёрга топширишни режалаштириб қўйганди.