NUR

Дониёр 5

1Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар мингта беги учун катта бир зиёфат уюштириб, улар билан майхўрлик қилаётган эди.

2Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар келтирилсин!” — деб буюрди. Шоҳ беклари, хотинлари ва канизаклари билан ўша қадаҳлардан шароб ичмоқчи эди.

3Қуддусдаги Маъбад, яъни Худонинг уйидан олиб келинган олтин қадаҳлар базмхонага келтирилди. Шоҳнинг ўзи, унинг беклари, хотинлари ва канизаклари қадаҳлардан шароб ичишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →