NUR

Амос 9

1Мен қурбонгоҳнинг олдида турган Эгамизни кўрдим, У шундай деди: “ Маъбад устунқошларига шундай зарба берингларки, Пойдеворлари ларзага келсин. Устунқошлар одамлар устига ўпирилиб тушсин. Омон қолганларни Мен қиличдан ўтказаман, Улардан биронтаси ҳам қочиб кетолмайди. Ҳеч қайсиси қутулиб қолмайди.

2Улар ер қазиб, ўликлар диёрига киришса ҳам, Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан. Осмонга чиқиб олишса ҳам, У ердан тортиб тушираман.

3Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақдираман.

Nur ilovasida to'liq o'qish →