NUR

Амос 6

1Эй Қуддусда роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой! Эй Самария тоғида бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой! Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар, Бизга бош бўлинглар, деб Исроил хонадони сизнинг олдингизга келади.

2Қалней шаҳрига бориб, унинг аҳволини кўринглар. У ердан буюк Хомат шаҳрига ўтиб, ҳолини билинглар. Филист халқининг Гат шаҳрига ҳам бориб кўринглар. Сизларнинг бу шоҳликлардан афзалроқ жойингиз бормиди?! Ёки юртингиз уларникидан каттароқмиди?!

3Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар, Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар!

Nur ilovasida to'liq o'qish →