NUR

Ҳаворийлар 8

1Стефаннинг ўлимини Шоул маъқуллаган эди. Ўша кундан Қуддусдаги имонлилар жамоати шафқатсиз қувғинлардан азоб чека бошлади. Ҳаворийлардан бошқа ҳамма имонлилар Яҳудия ва Самария вилоятлари бўйлаб тарқалиб кетдилар.

2Тақводор одамлар Стефанни дафн қилиб, унга қаттиқ аза тутдилар.

3Шоул эса жамоатни йўқ қилиш пайига тушган эди. У уйма–уй юриб, эркагу аёл имонлиларни судраб олиб чиқар, уларни қамоқхонага ташлар эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →