NUR
Ҳаворийлар 6
1Шу вақт давомида шогирдларнинг сони ортиб бораверди. Аммо шу пайтда юнонзабон ва оромийзабон имонли яҳудийлар орасида зиддият пайдо бўлди. Юнонзабон яҳудийлар: “Кундалик озиқ–овқат тақсимланганда, бизнинг беваларимиз эътибордан четда қоляптилар”, деб эътироз билдирдилар.
2Ўн икки ҳаворий жамики шогирдларни йиғиб, уларга шундай дедилар: — Биз Худонинг каломини ваъз қилишни бир четда қолдириб, озуқа тарқатиш билан овора бўлишимиз тўғри эмас.
3Биродарлар, орангиздан етти кишини танланглар. Улар обрў–эътиборга эга, Муқаддас Руҳга ва доноликка тўлиб–тошган бўлсин. Уларни бу хизматга тайин этайлик.