NUR

Ҳаворийлар 27

1Бизни денгиз орқали Италияга жўнатишга қарор қилдилар. Шундан кейин улар Павлусни ва бошқа баъзи маҳбусларни Империя қўшинидаги Юлий деган юзбошига топширдилар.

2Ҳаммамиз Адрамит шаҳридан келган кемага ўтирдик. Кема Асия вилоятининг бандаргоҳларига энди жўнамоқчи бўлиб турган экан. Биз йўлга тушдик. Салоникадан келган Македониялик Аристарх деган одам бизга ҳамроҳ бўлди.

3Эртаси куни биз Сидон шаҳрига етиб келдик. Юлий Павлусга яхши муносабатда бўлди, шунинг учун дўстлари олдига боришга ва керакли нарсаларни олишга ижозат берди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →