NUR
Ҳаворийлар 25
1Фестус Яҳудия вилоятига ҳоким бўлиб келгандан кейин уч кун ўтгач, Қайсариядан Қуддусга борди.
2У ерда бош руҳонийлар ва яҳудий йўлбошчилари Павлусга қарши далилларни ҳоким Фестусга баён қилдилар. Улар Фестусдан:
3“Павлусни Қуддусга чақиртирсангиз”, деб илтимос қилдилар. Aслида улар йўлда Павлусга суиқасд қилишни режалаштирган эдилар.