NUR
Ҳаворийлар 14
1Худди шунга ўхшаш воқеа Икония шаҳрида юз берди: Павлус билан Барнабо синагогага кириб, оташин ваъз айтдилар. Натижада бир қанча яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар имонга келдилар.
2Аммо имонга келмаган яҳудийлар ғайрияҳудийларни қайраб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар.
3Ҳаворийлар Павлус билан Барнабо бу ерда узоқ вақт қолиб, Раббимиз Исо ҳақида жасорат билан гапиравердилар. Раббимиз ҳам уларга мўъжизалар ва аломатлар кўрсатиш қудратини бериб, Ўзининг марҳамати ҳақидаги хабарни улар орқали тасдиқлади.