NUR
Ҳаворийлар 12
1Худди шу пайтда шоҳ Ҳирод имонлилар жамоатининг баъзи аъзоларини қувғин қила бошлади.
2У Юҳаннонинг акаси Ёқубни қилич билан ўлдиртирди.
3Ҳирод кўрдики, бу яҳудийларга маъқул келяпти, шундай қилиб, у Бутрусни ҳибсга олди. Бу воқеа Хамиртурушсиз нон байрами кунларида юз берди.