NUR
2 Бутрус 1
1Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворийси мен, Шимўн Бутрусдан, биз каби қадрли бир имонга эга бўлган биродарларга салом! Худойимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ одил бўлгани учун ҳаммамизга бирдай барака берган.
2Сизлар Худони ва Раббимиз Исони таниб–билар экансиз, Худонинг чексиз инояти ва тинчлиги доим сизларга ёр бўлсин.
3Раббимиз Исо Ўз улуғворлиги ва эзгулиги ила бизни даъват этиб, Ўзини бизга танитди. Энди биз Худога муносиб ҳаёт кечира оламиз, чунки Раббимиз илоҳий қудрати билан бизга зарур бўлган барча фазилатларни ато этди.