NUR

4 Шоҳлар 8

1Элишай ўзи тирилтирган боланинг онасига шундай деган эди: — Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди.

2Аёл пайғамбарнинг айтганларига қулоқ солди. Унинг ўзи ва хонадони аҳли Филистлар ерига бориб, у ерда етти йил истиқомат қилди.

3Орадан етти йил ўтгач, ўша аёл Филистлар еридан қайтиб келди. Сўнг уйимни ва даламни қайтариб олай, деб шоҳ ҳузурига келди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →