NUR

4 Шоҳлар 4

1Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди: — Сизга хизмат қилиб юрган менинг эрим вафот қилди. Ўзингиз биласиз, у Эгамиздан қўрқарди. Бир одам олдин қарз берган эди. Энди у иккала ўғлимни ўзига қул қилиб олиб кетгани келди.

2Шунда Элишай: — Айт–чи, сен учун мен нима қилай? Уйингда нима бор? — деди. — Бу чўрингизнинг уйида зайтун мойи солинган хумчадан бошқа ҳеч вақо йўқ, — деди аёл.

3— Бор, ҳамма қўшниларингдан бўш идишларини сўраб ол, — деди Элишай. — Иложи борича кўпроқ сўраб ол.

Nur ilovasida to'liq o'qish →