NUR
4 Шоҳлар 3
1Ахаб ўғли Ёрам Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн икки йил шоҳ бўлди. Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди.
2Ёрам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган бўлса ҳам, отаси ва онасичалик эмасди. Отаси Баалга атаб ўрнатган тошни у қўпориб ташлади.
3Шундай бўлса ҳам, Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.