NUR
4 Шоҳлар 15
1Ёрубом Исроилда ҳукмронлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Уззиё Яҳудо шоҳи бўлди. Уззиё Эмозиёнинг ўғли эди.
2Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.
3Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.