NUR
4 Шоҳлар 12
1Исроил шоҳи Ёҳу еттинчи йил шоҳлик қилаётганда, Йўш Яҳудо шоҳи бўлган эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бэршэва шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди.
2Йўш умри бўйи Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, чунки руҳоний Ёҳайидо унга йўл кўрсатарди.
3Лекин саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ҳали ҳам ўша жойларда қурбонлик қилиб, тутатқи тутатарди.