NUR

2 Солномалар 4

1Шоҳ Сулаймон бронза қурбонгоҳ ясатди. Қурбонгоҳнинг узунлиги 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак, баландлиги 10 тирсак эди.

2Кейин бронзани эритиб, думалоқ шаклда ҳовуз ясатди. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди.

3Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор буқа шакли бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу буқа шакллари ҳам қилинган эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →